02.04.2023
Инсон қадри учун! Ахоли орасида касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича амалга оширалаётган самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 28 мартдаги 58-сонли буйруги асосида Хонобод шахрида "Саломатлик сайллари" ойлиги ўтказилди. Ушбу сайлда Академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМ ходими Х.А.Бегматова, Андижон вилоят эндокринология диспансери ходими Х.Саттарова ва Хонобод шахар эндокринолог шифокори М.Каримова тиббий сайлга келган нафар ахолини тиббий кўрикдан ўтказишди. Тиббий сайл давомида жами 602 нафар ахоли иштирок этиб, 50 нафар ахоли эндокринологик чукурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, жами 18 нафар эндокринологик бемор аниқланиб, қандли диабет 13 нафар, қалқонсимон без касалликлари 3 нафар, семизлик билан 2 нафар ташкил килди. Шундан 48 нафарига амбулатор тиббий тавсия, 1 нафарига вилоят даражасида, 1 нафарига туман даражасида стационар даволаниш учун йўлланма берилди.
Шунингдек 40 ёшдан ошган тиббий сайлга келган 21 нафар хавф гурухдаги ахолини қандли диабетни аниқлаш скрининг сўровномаси тўлдирилиб, бепул қондаги қанд миқдори текширилди. Скрининг текширув натижаларига кўра 20 нафари(95.2%) соғлом, 1 нафарида(4.8%) янги аниқланган қандли диабет аниқланди.
Тиббий сайл давомида ахолини соғлом турмуш тарзи, тўғри овкатланиш, семизликликни олдини олиш, жисмоний фаоллик хакида тавсиялар хамда аҳоли орасида қандли диабет, ўз-ўзини назорат қилиш, оёқларни тўғри парвариш килиш, йод танқислиги касалликлари, семизлик, кандли диабет, эндокрин касалликларни олдини олиш, эрта аниқлаш тўғрисида тушунчалар берилди хамда тарқатма материаллар берилди.



Back to the list