03.04.2023
Инсон қадри учун! 01.04.2023.
«Саломатлик сайллари» акцияси Навоий вилояти Зарафшон туманида. Ҳудуд марказидаги “Илм-маърифат” боғида ташкил этилган сайёр тиббий кўрикларга Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда вилоятдаги даволаш-профилактика муассасаларининг етакчи мутахассилари жалб этилди.
Ушбу тадбирда Навоий вилояти эндокринология диспансери ходимлари хамда Академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМ ходими т.ф.н. Каюмова Д.Т. томонидан 114 нафар ахоли текширилди, шундан 7 нафарида Қандли диабет янги аниқланган тури, 4 нафарида Қандли диабет олди холати аниқланди.
Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди.





Back to the list