04.04.2023
Навбатдаги "Саломатлик сайили" Жиззах вилояти Бахмал тумани Бахмал МФЙда булиб утди.
Ушбу акция 3 апрел куни Бахмал МФЙ 3-ОП да ташкил этилиб, сайёр тиббий кўрикга РИЭИАТМ маркази т.ф.н Р.К.Узбеков ва РИЭИАТМ ЖФ дан эндокринолог Х.У Кулматовлар хам жалб этилди.
Курик давомида жами 650 нафардан зиёд эҳтиёжманд фуқаролар тиббий текширувлардан ўтказилиб, шундан 60 нафарини РИЭИАТМ ва РИЭИАТМ ЖФ мутахассислари томонидан курилди ва бепул конда канд микдори текширилди.
Натижада 58 нафарига амбулатор муолажалар тавсия этилди, 1 нафарига стационар даволаниш учун йўлланма берилди.
Шунингдек, аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи тарғиб қилиш, Йод танкислиги буйича РИЭИАТМ томонидан ишлаб чикилган таргибот кулланмалари таркатилди.
Албатта бу каби саломатлик тадбирлари халкимиз учундир, ахолимиз орасида соглом турмуш тарзини кенг таргиб килиш хамда беморларга сифатли тиббий хизмат курсатиш оркали ахолини соглом хаёт кечиришни таьминлаган буламиз.





Back to the list