05.04.2023
ИНСОН КАДРИ УЧУН! Андижон вилояти Эндокринология диспансерида 2023 йил 4 апрель куни «Саломатлик сайллари» тадбири доирасида стационар шароитда даволанаётган беморлар кўриклари амалга оширилди. Академик Ё.Х.Туракулов номидаги РИЭИАТМ мутахассиси Бегматова Х.А. иштирокида умумий эндокринология ва болалар бўлими, диабетик нефропатия бўлимидаги 67 нафар беморларни даво муолажалари бўйича кўшимча керакли тавсиялар берилди. Уларнинг даволаниш жараёни стандартлар асосида олиб борилаётгани ўрганилди. Бундан ташқари, беморларга соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, ўз ўзини назорат қилиш, бўйича тушунча берилди.
«Саломатлик сайллари» давом этмокда.



Back to the list