Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
06.04.2023
Инсон қадри учун! 05.04.2023 й.
Асака туманида "Саломатлик сайллари" ойлиги ўтказилди. Ушбу сайлда Академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМ ходими Х.А.Бегматова, Андижон вилоят эндокринология диспансери ходими Н.Тўйбоева ва Асака туман эндокринолог шифокори Д.Собирова тиббий сайлга келган нафар ахолини тиббий кўрикдан ўтказишди. Тиббий сайл давомида жами 1914 нафар ахоли иштирок этиб, 57 нафар ахоли эндокринологик чукурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, жами 21 нафар эндокринологик бемор аниқланиб, қандли диабет 6 нафар, қалқонсимон без касалликлари 9 нафар, семизлик билан 1 нафар ташкил килди. Шундан 21 нафарига амбулатор тиббий тавсия, 1 нафарига вилоят даражасида, 1 нафарига туман даражасида стационар даволаниш учун йўлланма берилди.
Шунингдек 40 ёшдан ошган тиббий сайлга келган 36 нафар хавф гурухдаги ахолини қандли диабетни аниқлаш скрининг сўровномаси тўлдирилиб, бепул қондаги қанд миқдори текширилди. Скрининг текширув натижаларига кўра 35 нафари(97.2%) соғлом, 1 нафарида(2.7%) янги аниқланган қандли диабет аниқланди.
Тиббий сайл давомида ахолини соғлом турмуш тарзи, тўғри овкатланиш, семизликликни олдини олиш, жисмоний фаоллик хакида тавсиялар хамда аҳоли орасида қандли диабет, ўз-ўзини назорат қилиш, оёқларни тўғри парвариш килиш, йод танқислиги касалликлари, семизлик, кандли диабет, эндокрин касалликларни олдини олиш, эрта аниқлаш тўғрисида тушунчалар берилди хамда тарқатма материаллар берилди.

339296815_752185992982744_4255905529361343415_n.jpg340086474_927233488518324_6745934311005834695_n.jpg339995159_990088695297190_8746604952892159938_n.jpg339129062_246392994506455_2558548190099144617_n.jpg

Back to the list