06.04.2023
Инсон қадри учун! Тошкент вилояти буйлаб ўтказилаётган навбатдаги “Саломатлик сайли” Олмалиқ шаҳрида давом эттирилди.
5 апрел куни Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси КТМПда ташкил этилган сайёр тиббий кўрикда тор мутахассислар каторида Республиканинг ва вилоятимизнинг малакали эндокринолог мутахассислари хам фаол катнашишди.
РИЭИАТМ дан бириктирилган етакчи мутахассис т.ф.н Г.Г.Акрамова ва вилоят эндокринология диспансери эндокринологи М.З.Шаагзамовалар сайлга ташриф буюрган фукароларнинг 92 нафарини эндокринологик тиббий кўрикда ўтказишди ва диспансер хамширалари томонидан глюкометр ёрдамида кондан канд микдори бепул текширилди.
Шулардан 34 нафарига амбулатор ва 5 нафарига стационар шароитда даво муолажаларини олишлари учун йуналтирилди.
Бундан ташкари йод танкислиги, кандли диабет ва семизликни олдини олиш буйича махсус чоп эттирилган кулланмалар таркатилиб, тугри овкатланиш, соглом турмуш тарзига риоя этиш, зарарли одатларни инсон организмига салбий таьсири хакида кенг тушунчалар ва зарур тавсиялар берилди.



Back to the list