07.04.2023
ИНСОН ҚАДРИ УЧУН! Андижон вилояти эндокринология диспансерида 2023 йил 6 апрель куни «Саломатлик сайллари» тадбири доирасида стационар шароитда даволанаётган беморлар кўриклари амалга оширилди.
Академик Ё.Х.Туракулов номидаги РИЭИАТМ мутахассиси Х.А.Бегматова хамда диспансер бош шифокор муовини И.Иброхимов иштирокида эндокрин жаррохлик ва реанимация бўлимидаги 30 нафар беморларни даво муолажалари бўйича кўшимча керакли тавсиялар берилди. Уларнинг даволаниш жараёни стандартлар асосида олиб борилаётгани ўрганилди. Бундан ташқари, беморларга соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, ўз ўзини назорат қилиш, бўйича тушунча берилди.
Шунингдек Андижон давлат чет тиллари институтида тахсил олаётган 40 нафар талаба ва устозларга “Қандли диабет ва йод танқислиги касалликлари “ мавзусида маъруза ўқилди. Аҳоли ўртасида кенг тарқалган қандли диабет касаллиги ва йод танқислиги касалликлари тўғрисида тушунчалар берилиб, касалликни олдини олиш, даволаниш усулари тўғрисида маълумотлар берилди. Тадбирда иштирок этаётган устозлар ва талабалар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан тегишли жавоблар берилди.
«Саломатлик сайллари» давом этмокда.





Back to the list