07.04.2023
Инсон қадри учун! Бухоро вилояти. Эндокринология.
Ўзбекистон Республикаси Президентиниг ПҚ-102 Қарори ижроси доирасида "Қандли диабет 2-тур беморларни терапевтик укитиш миллий мактаби" буйича навбатдаги семинар - тренинг ташкил этилди!
6 - апрел куни вилоятимизнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган Олот тумани КТМП да эндокринология диспансернинг тренерлари томонидан семинар-тренинг утказилди "
Тренингда:
27 нафар оилавий шифокор
9 нафар потронаж хамшира
5 нафар ҚД 2 тур билан
касалланган беморлар хам катнашди.
Дарслар қандли диабет ҳақида умумий тушунча, касаллик диагностикаси, тўғри овқатланиш , жисмоний ҳаракатнинг аҳамияти, қандли диабетни даволашда қанд пасайтирувчи дори воситаларини қўллаш, касалликнинг асоратларини олдини олиш ҳақида тушунча ва кўникмалар берилди. Семинар-тренингда қатнашган тиббиёт ходимларидан билим кўникмаларини аниқлаш мақсадидиа тестлар олинди, саволларга жавоб берилди.



Back to the list