09.04.2023
Инсон қадри учун! Фарғона вилояти. Эндокринология.
Ўзбекистон Республикаси Президентиниг ПҚ-102 Қарори ижроси доирасида
6 - апрел куни Фарғона вилояти Қувасой тумани КТМП да Марказнинг Фарғона вилояти филиали тренери Исроилов А.Р. томонидан "Қандли диабет 2-тур беморларни терапевтик укитиш миллий мактаби"семинар-тренинг утказилди.
Тренингда:
21 нафар оилавий шифокор
74 нафар потронаж хамшира катнашди.
Дарслар қандли диабет ҳақида умумий тушунча, касаллик диагностикаси, тўғри овқатланиш , жисмоний ҳаракатнинг аҳамияти, қандли диабетни даволашда қанд пасайтирувчи дори воситаларини қўллаш, касалликнинг асоратларини олдини олиш ҳақида тушунча ва кўникмалар берилди. Семинар-тренингда қатнашган тиббиёт ходимларидан билим кўникмаларини аниқлаш мақсадида тестлар олинди, саволларга жавоб берилди.



Back to the list