09.04.2023
Инсон қадри учун!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-102 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида
РИЭИАТМ худудий филиаллар бўйича директор ўринбосари т.ф.н. Фахрутдинова С.С. томонидан 06.04.2023 й. Фарғона вилояти Қувасой тумани оилавий шифокорлар ва патронаж хамширалар эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва қандли диабет скрининги бўйича олиб борилаётган фаолиятини мониторинг қилинди. Жумладан Қувасой туман Полмон ОШПда патронаж хамширалар томонидан амалга оширилаётган скрининг тадбирлари ўрганилди. ТТБ да ўтказилган Мониторинг мобайнида 21 нафар оилавий шифокорлар ва 74 нафар патронаж хамшираларга эндокрин касалликларни, қандли диабет ва диабет олди холатини эрта аниқлаш, скрининг бўйича семинар-тренинг ўтказилиб, тарқатма материаллар берилди. Тренинг мобайнида тиббиёт ходимлари орасида қандли диабет скрининги мастер класс сифатида амалга оширилди.





Back to the list