09.04.2023
Инсон қадри учун!
Андижон шахар Навоий истирохат боғида “7-апрель Бутунжахон саломатлик куни” муносабати билан "Саломатлик сайли" ўтказилди. Ушбу сайлда Академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМ ходими Х.А.Бегматова, Андижон вилоят эндокринология диспансери 20 нафар ходимлари тиббий сайлга келган нафар ахолини тиббий кўрикдан ўтказишди. Тиббий сайл давомида жами 3256 нафар ахоли иштирок этиб, 148 нафар ахоли эндокринологик чукурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, жами 91 нафар эндокринологик бемор аниқланиб, қандли диабет 41 нафар, қалқонсимон без касалликлари 41 нафар, семизлик билан 9 нафар ташкил килди. Шундан 21 нафарига амбулатор тиббий тавсия, 2 нафарига вилоят даражасида, 3 нафарига туман даражасида стационар даволаниш учун йўлланма берилди.
Шунингдек 40 ёшдан ошган тиббий сайлга келган 74 нафар хавф гурухдаги ахолини қандли диабетни аниқлаш скрининг сўровномаси тўлдирилиб, бепул қондаги қанд миқдори текширилди. Скрининг текширув натижаларига кўра 65 нафари(97.2%) соғлом, 4 нафарида(5.4%) янги аниқланган қандли диабет, 3 нафарида(4%) предиабет аниқланди.
Тиббий сайл давомида ахолини соғлом турмуш тарзи, тўғри овкатланиш, семизликликни олдини олиш, жисмоний фаоллик хакида тавсиялар хамда аҳоли орасида қандли диабет, ўз-ўзини назорат қилиш, оёқларни тўғри парвариш килиш, йод танқислиги касалликлари, семизлик, кандли диабет, эндокрин касалликларни олдини олиш, эрта аниқлаш тўғрисида тушунчалар берилди хамда тарқатма материаллар берилди.





Back to the list