09.04.2023
Инсон қадри учун! 07.04.2023 йил. ССВ ташаббуси билан Қашқадарё вилоятида "Саломатлик сайллари" ойлиги қизғин ва юқори кайфиятда давом этмоқда. Китоб туманининг Марказий боғида ташкил этилган тадбирда Академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМ Қашқадарё филиали ходимлари хамда Академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМ ходимлари томонидан 209 нафар ахоли текширилди, шундан 8 нафарида Қандли диабет янги аниқланган тури, 6 нафарида Қандли диабет олди холати аниқланди ва 9 нафарида кўп тугунли буқоқ аниқланди. Ташкил этилаётган профилактик тиббий кўриклар, скрининг дастурлари ва соғломлаштириш тадбирлари халқимизни рози қилиш, мавжуд муоммоларни чекка худудларнинг ўзида хал қилиш ва сохага оид касалликларни ўз вақтида аниқлашга қаратилган.