14.04.2023
Инсон қадри учун! Ўзбекистон Республикаси Президентиниг ПҚ-102 Қарори ижроси доирасида "Қандли диабет 2-тур беморларни терапевтик укитиш миллий мактаби" буйича навбатдаги семинар - тренинг Бухоро вилоятида ташкил этилди!
13 - апрел куни Бухоро вилоятининг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган Қоракул тумани КТМП да Вилоят эндокринология диспансернинг тренерлари томонидан семинар-тренинг утказилди.
Тренингда:
35 нафар оилавий шифокор
8 нафар потронаж хамшира
4 нафар ҚД 2 тур билан
касалланган беморлар хам катнашди.
Дарслар қандли диабет ҳақида умумий тушунча, касаллик диагностикаси, тўғри овқатланиш, жисмоний ҳаракатнинг аҳамияти, қандли диабетни даволашда қанд пасайтирувчи дори воситаларини қўллаш, касалликнинг асоратларини олдини олиш ҳақида тушунча ва кўникмалар берилди. Семинар-тренингда қатнашган тиббиёт ходимларидан билим кўникмаларини аниқлаш мақсадиди тестлар олинди, саволларга жавоб берилди.





Back to the list