17.04.2023
Инсон қадри учун!14 апрель куни Андижон вилояти Избоскан туманида "Саломатлик сайллари" ойлиги ўтказилди. Ушбу сайлда Академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМ ходими Н.Т.Султанова, Андижон вилоят эндокринология диспансери ходими М.Кодирова тиббий сайлга ахолини тиббий кўрикдан ўтказишди. Тиббий сайл давомида жами 609 нафар ахоли иштирок этиб, 48 нафар ахоли эндокринологик чукурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, жами 39 нафар эндокринологик бемор аниқланиб, қандли диабет 34 нафар, қалқонсимон без касалликлари 4 нафар, эрта жинсий ривожланиш 1 нафар ташкил килди. Шундан 36 нафарига амбулатор тиббий тавсия, 1 нафарига вилоят даражасида, 1 нафарига туман даражасида стационар даволаниш учун йўлланма берилди.
Тиббий сайл давомида ахолини соғлом турмуш тарзи, тўғри овкатланиш, семизликликни олдини олиш, жисмоний фаоллик хакида тавсиялар хамда аҳоли орасида қандли диабет, ўз-ўзини назорат қилиш, оёқларни тўғри парвариш килиш, йод танқислиги касалликлари, семизлик, кандли диабет, эндокрин касалликларни олдини олиш, эрта аниқлаш тўғрисида тушунчалар берилди хамда тарқатма материаллар берилди.



Back to the list