Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
11.01.2022
Пойтахтлик эндокринологлар Сўх туманида тиббий кўрик ташкил этди

Хабарингиз бор, шу кунларда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг мутахассислари шаҳар ва туманларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиб келмоқда. Хусусан, жойларда тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳолига йод танқислиги ҳолатларини бартараф этиш, “Қанд касаллиги”ни даволаш ва унга ташхис қўйишнинг замонавий йўлларини излаб топиш мақсадида марказ шифокорлари томонидан амалга оширилаётган ишлар чиндан ҳам эътирофга лойиқдир.
Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Сўх туманида ташкил этилди.

Тиббиёт ходимлари иштирокида эндокринологиянинг долзарб масалалари, соҳага кириб келган янги технологиялар, илм-фан ютуқлари бўйича маҳорат дарслари ташкилланди. Шунингдек, пойтахтлик мутахассислар томонидан жами 243 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди.

—Аҳоли бундай оғир касалликлардан ҳоли бўлиши учун, биринчи навбатда, оилада соғлом турмуш тарзини ташкил этишга жиддий эътибор қаратиш керак. Бемор соғлом турмуш тарзига қатъий риоя қилмаса, бу жиддий асоратларга сабаб бўлади, —дейди Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директор ӯринбосари Севара Фахрутдинова. — Касалликдан фориғ бўлишнинг 85 фоизи одамнинг ўзига боғлиқ. Қолган 15 фоизида эса шифокорлар сабабчи бўлиши мумкин. Шундай экан, ҳар биримиз соғлиғимизга ўзимиз масъул эканлигимизни унутиб қўймаслигимиз лозим.

—Бу каби эзгу ишларни амалга оширишдан асосий мақсад, чекка ҳудудлар аҳолисига сифатли тиббий хизмат кӯрсатиш, уларни бугунги ислоҳотлардан рози қилишдан иборатдир, дейди —туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Усмонжон Мамадалиев. — Энг муҳими, пойтахтлик мутахассислар иштирокида бу каби тиббий кӯрикларнинг ташкил этилишидан аҳоли ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ҳам жуда мамнун.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати

Back to the list