Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
МАРКАЗ ШИФОКОРЛАРИНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТЛАРИГА БЎЛГАН ТАШРИФИ 02.02.2022 Академик Ё.Х Тўракулов номли РИЭИАТМнинг бир гурух шифокорлари 24.01.2022 йилдан 29.01. 2022 йилгача  ҚҚР ва Хоразм вилоятларида командировкада бўлишди. Жумладан РИЭИАТМаркази қандли диабетнинг йирингли асоратлари бўлим бошлиқи т.ф.д Камалов Т.Т. ҚҚР ва Хоразм  эндокринология диспансерларида беморларни кўриб операциялар бажарди. ҚҚР да жами 38 нафар кўрилиб, маслахатлар берилди ва улардан тўрт нафарига операциялар бажарилди. Хоразм вилоятида 49 нафар бемор кўрилиб  улардан 8 нафарига операция бажарилди. Операциялар ҚҚР ва Хоразм жаррохлари билан биргаликда бажарилди.

Режа бўйича туманлардаги оилавий шифокорлар учун диабет олди холат, қандли диабет ва йод танқислиги бўйича махорат дарслари амалга оширилди.

Бундан ташқари, умумий амалиёт шифокорларига қандли диабетни эрта аниқлаш скрининги, диабет олди холати бўлган инсонларни назорат қилиш бўйича содда ва тушунарли алгоритм шаклидаги қўлланмалар берилди. Туманлардаги шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникада шифохонага мурожат қилувчи аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи асослари ва йод танқислиги профилактикасини кенг тарғиб қилувчи маҳсус кўргазмали қўлланмалар хам тарқатилди.

Back to the list