03.02.2022
“2022-йил 26-январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102-сон ижроси доирасида РИИАТ Эндокринология маркази етакчи ходимлари- директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари проф. Халимова З. Ю. ва нейроэндокринология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори Холиқова А.О. томонидан 24.01.2022 дан 29.01.2022 йилга қадар Й.Х.Тўрақулов номидаги РИИАЭТМнинг Андижон филиалида Нейроэндокринологиянинг долзарб масалалари бўйича амалиётда бўлган қизиқарли ҳолатлар таҳлил қилинган маърузалар, амалий машғулотлар ва маҳорат дарсларининг сертификатланган цикли ташкил этилди ва ўтказилди. Шифокорлар учун 36 соатлик малака ошириш дастури энг сўнгги замонавий халқаро стандартлар асосида маъруза материаллари бўйича ўқитиш ташкил этилди. Акромегалия, Кушинг синдроми, гиперпролактинемия билан оғриган беморларнинг амалиётидан қизиқарли ҳолатлар таҳлил қилинди. Мураккаб нейроэндокрин беморларнинг клиник таҳлилларини тасвирий воситалар (МРТ, КТ тадқиқотлари) орқали муҳокама қилиш ташкил этилди. Цикл якунида иштирокчиларга ушбу циклларни тугатганликлари ҳақида сертификатлар топширилди.
Back to the list