Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ташкил этилган мусобақада марказ ҳамшираларидан таркиб топган икки жамоа – “Омадлилар” ва “Чаққонлар” ўзаро баҳс олиб борди.
Эстафета тарзидаги беллашувларда иштирокчилар эпчиллик ва чаққонлик борасидаги маҳоратини синовдан ўтказди. Муросасиз кечган баҳслар якунида томонларнинг кучи тенг келиб, дўстлик ғалаба қозонди.
Мусобақанинг барча иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
