Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
01.06.2021
Академик Я.Х.Тўрақулов номидаги РИИАЕТМ беморларини қабул қилиш тартиби

1. Қабулга ёзилиш 998 (78) 113-60-00 рақами бўйича call-марказ орқали қабул қилинишидан камида 1 кун олдин амалга оширилади. Фавқулодда ҳолатларда поликлиниканинг 1-қаватидаги рўйхатхонада амалга ошириладиган тезкор рўйхатга олиш орқали мутахассис қабулига кириш мумкин. Ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳар бир бемор навбатга риоя қилиш учун зарур бўлган махсус рақамни олади.

2. Қабул учун тўлов поликлиниканинг 1-қаватидаги рўйхатхона олдида жойлашган касса орқали, шунингдек, CLICK тўлов тизими орқали амалга оширилади.

3. Сиздан қабулга ўз вақтида келишингизни илтимос қилиб сўраймиз.

4. 1 қабул =1 бемор.  Агар 2 ёки ундан ортиқ бемор қабулга кириши зарур бўлса, ҲАР БИР беморни АЛОҲИДА рўйхатдан ўтказиш талаб қилинади.

5. Ҳар бир беморни қабул қилиш вақти вазиятга қараб ўртача 20 дан 30 дақиқагача ўзгариб туради. Агар сиз 11: 00 да рўйхатдан ўтган бўлсангиз, 11:00 дан 11:30 гача бўлган вақт давомида қабулга албатта кирасиз.

6. Ўзингиз ва шифокорингизнинг вақтини тежаш мақсадида ўзингиз қизиққан барча саволларни олдиндан ўйлаб/ёзиб олишни тавсия этамиз.

7. Агар сиз бизнинг марказимизда анализ таҳлилларини топширган / диагностикадан ўтган бўлсангиз, барча маълумотлар сизнинг шифокорингизда бўлади ва уларни алоҳида чоп этишингизга ҳожат ёъқ. Бироқ, бошқа тиббий лабораториялар ва марказлардан таҳлиллар/ҳужжатлар мавжуд бўлса, уларни шифокорингизга чоп этиб тақдим қилишингизни сўраймиз.

8. Қайта қабулга ёзилиш ҳам олдиндан поликлиниканинг 1-қаватидаги рўйхатхона ёки 998 (78) 113-60-00 рақами бўйича call-марказ орқали амалга оширилади

9. Агар Сиз қабулни бекор қилмоқчи бўлсангиз, буни 998 (78) 113-60-00 рақами бўйича call-марказ орқали олдиндан хабардор қилишингизни сўраймиз. Шифокор ва бошқа беморларнинг вақтини ҳурмат қилишингизни со’раймиз.

10. Қалқонсимон безнинг Ултратовуш текшируви  998 (78) 113-60-00 рақами бўйича call-марказ орқали ёки поликлиниканинг 1-қаватидаги рўйхатхонадан олинган махсус рақамлари бўйича олдиндан ёзиб олиш ёъли билан амалга оширилади.  Муҳим: ултратовуш текширувидан 1 кунда фақат 40 киши ўтиши мумкин.

11. Ҳар биримизнинг ҳаётимизда кутилмаган ҳолатлар ёки фавқулодда вазиятлар бўлиши мумкин. Бундай холатларда, шифокорлар  ва марказда даволанаётган бошқа беморларга ҳурмат кўрсатишингизни сўраймиз.  Асабингиз ва қувватингизни салбий баҳс-мунозараларга сарфлаб, ўз соғлиғингиз ва вақтингизни ёъқотасиз.

Ҳурматли беморлар! Юқоридаги оддий кўрсатмаларга риоя қилинг ва ўзингизни, тиббий ходимларни ва Марказнинг бошқа беморлар ҳаётини осонлаштиринг.

БИЗНИНГ МАҚСАДИМИЗ - СИЗНИНГ СОҒЛИГИНГИЗ.

Back to the list