Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
РИИТЭМ мутахассислари Тошкент вилоят эндокринологик диспансери шифокорлари билан биргаликда Қибрай тумани тиббиёт бирлашмасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказдилар. 07.06.2021 РИИТЭМ мутахассислари Тошкент вилоят эндокринологик диспансери шифокорлари билан биргаликда Қибрай тумани тиббиёт бирлашмасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказдилар.

Эндокринологик касаллиги мавжуд бўлган беморлар учун бепул жарроҳлик амалиёти ўтказилади.

Хусусан вилоятдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, қалқонсимон без касаллиги мавжуд бўлган фуқаролар орасида юқори технологик жарроҳлик амалиётини бепул ўтказиш мақсадида ташкил этилган тиббий кўрикга республика ихтисослаштирилган илмий текширув эндокринология маркази (РИИТЭМ)нинг юқори малакали мутахасислари ҳам жалб килинди.

Тиббий кўрикдан ўтказилган 15 нафар бемордан 2 нафарига бепул даволаниш учун марказга ордер берилган бўлса, 4 нафар бемор Чирчиқ шаҳридаги вилоят кўптармоқли марказий шифохонада, РИИТЭМ мутахасислари томонидан бепул юқори технологик жарроҳлик амалиетини ўтказиш учун юборилди. Шунингдек айрим беморларга амбулатор даволанишлари учун зарур тавсиялар берилди.

Back to the list