07.06.2021
РИИАТЭМда БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ!
2021 йил 3-июнь куни Республика эндокринология илмий-амалий марказининг болалар эндокрин бўлимида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрамона стол, ёрқин безаклар ва ранг-баранг аниматорларни кўриш имконияти чексиз қувонч ва меҳр муҳити яратди!
Болалар унутилмас болалигининг яна бир кунидан баҳраманд бўлиш ва кўплаб қувончли ҳис-туйғулар ва дақиқаларни олиш имкониятига эга бо’лдилар!
Эндокринология маркази ва хусусан педиатрия бўлими номидан тадбирни муваффақиятли ўтказишда фаол иштирок этган ҳомийларимиз, иштирокчиларимиз ва ташкилотчиларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Back to the list