13.10.2025
Академик Й.Х.Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази 2026-йил учун Таянч докторантура (PhD) ва 1- чорак учун Мустақил изланувчилик (PhD,DSc) бўйича танлов э’лон қилади.
Таянч докторантура (PhD) ва Мустақил изланувчилик (PhD,DSc) га оʼқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар
Ариза.
Қисқача биографик маʼлумот (обʼективка - намуна 3.5 шакл боʼйича оʼзбекча ва русча шаклда).
Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун).
Олий таʼлим муассасаси магистратураси дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлиги , олий маʼлумот тоʼгʼрисида диплом нусхаси.
Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (камида 1 та мақола ва 2 та тезис).
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлса).
Тил бўйича миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат (Б1 даража).
Мустақил изланувчилик учун тил сертификати талаб этилмайди!
Барча хужжатлар пдф шаклда тайёрланиб, Олий таʼлимдан кейинги таʼлимни мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизим
даража.илмий.уз сайти орқали роʼйхатдан оʼтган ҳолда юборилади.
Қабул жараёнлари 5-ноябргача давом этади.
Манзил: Тошкент шахри, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улугбек шох кўчаси 56 уй
Қўшимча маʼлумотлар учун: +998 99 812 13 95.
Back to the list