Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
03.09.2026

ЭЪЛОН!

Академик Ё.Х. Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази 14.00.03 – Эндокринология ихтисослиги бўйича 2027 йил учун докторантура (DSc), таянч докторантура (PhD) ва стажёр-тадқиқотчиликка қабул эълон қилади.

 

ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА (PhD), ДОКТОРАНТУРА (DSc) ВА СТАЖЁР-ТАДҚИҚОТЧИЛИККА ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШ УЧУН:

Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  1. Ариза;
  2. Паспорт нусхаси;
  3. 3х4 ўлчамдаги фотосурат – 4 дона;
  4. Қисқача биографик маълумотнома (объективка);
  5. Олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;
  6. Магистрлик дипломи нусхаси;
  7. Тегишли мутахассислик бўйича диплом нусхаси;
  8. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  9. Нашр этилган илмий ишлар рўйхати (3.4 шаклда) ва уларнинг нусхалари;
  10. Танланган илмий тадқиқот (диссертация) мавзуси;
  11. Илмий раҳбарнинг розилик хати;
  12. Чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи миллий ёки унга мос халқаро сертификат (таянч докторантура (phd), докторантура (dsc));
  13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси соҳиби бўлган талабгорлар тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.

 

ИЛМИЙ ИШЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:

Таянч докторантура (PhD)га талабгорлар диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган натижалар бўйича илмий журналларда камида 1 та илмий мақола ва камида 2 та тезисга эга бўлишлари лозим.

Докторантура (DSc)га талабгорлар 3 та илмий мақола ва 2 та тезисга эга бўлишлари лозим.

 

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШИ ТАҚДИМОТИ

Таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc)га қабулда талабгорнинг илмий тадқиқот иши тақдимоти қабул ҳужжатлари таркибида тақдим этилади.

Тақдимотда илмий тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва ўрганилганлик даражаси, илмий муаммо, тадқиқот мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети, методологияси, тадқиқот ғояси, кутилаётган илмий натижалар ҳамда тадқиқотни амалга ошириш режаси ёритилиши лозим.

Докторантура (DSc) талабгорининг тақдимотида, шунингдек, аввалги илмий натижалар, уларнинг янги тадқиқот билан боғлиқлиги, мавжуд илмий муаммони танқидий таҳлил қилиш, янги илмий ечим ва кутилаётган илмий янгилик, илмий-амалий аҳамият ҳамда тадқиқотни амалга ошириш стратегияси асосланиши лозим.

Тақдимот лойиҳаси ҳужжат топшириш жараёнида Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизимига юкланади. Талабгорларга юкланган тақдимот лойиҳасига 2026 йил 30 октябрга қадар ўзгартиш киритиш имконияти берилади.

 

Ҳужжатлар 2026 йил 15 сентябрдан 15 октябрга қадар Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг Ягона электрон тизими орқали қабул қилинади.

Ҳужжатлар PDF шаклида тайёрланади. Ҳужжатларнинг тўлиқ тўплами илмий котибга файл-папкада тақдим этилади.

 

Манзил: 100125, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 56-уй.

Бахолаш мезонлари

1 илова (12)

2 илова (12)

3 илова (12)

4 илова


Back to the list