Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт ташкилотларининг мутахассисларини хорижий мамлакатларнинг етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга 1-3 ой муддатга малака ошириш ва қайта тайёрлашга юбориш мақсадида танлов эълон қилинади.
Эндокринология йўналиши бўйича Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Ишчи гуруҳи томонидан суҳбат асосида ўтказилади.
Танловда Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ва филиалларининг эндокринолог шифокорлари ва эндокрин жаррохлари иштирок этиши мумкин.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1) паспорт нусхаси;
2) олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи дипломлар нусхаси;
3) илмий даражаси (фан номзоди, PhD, DSc) ва илмий унвонини (катта илмий ходим, доцент, профессор) тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);
4) чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва уларга тенглаштирилган), агар мавжуд бўлса;
5) охирги 3 йилда хорижда ва республика таълим муассасаларида малакасини оширганлиги тўғрисида сертификат;
6) малака тоифасига эга бўлганлиги тўғрисида сертификат;
7) меҳнат дафтарчаси нусхаси;
8) семинар, конференцияларда маъруза билан ёки маърузасиз иштирок этганлиги тўғрисида сертификат;
НОМЗОДЛАР ТАҚДИМ ЭТАЁТГАН ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ҲАҚҚОНИЙЛИГИГА ШАХСАН ЖАВОБГАР ҲИСОБЛАНАДИ!
Барча хужжатлар юқорида кўрсатилган кетма-кетликда жойлашган, номзоднинг фамилия, исми билан номланган битта pdf файлда (бошқа формат ва кўринишдаги ҳужжатлар қабул қилинмайди!) endokrinologiya.stazhirovka@mail.ru электрон манзили орқали 15.05.2024 соат 23:59гача қабул қилинади.