17.09.2025
ИНСОН ҚАДРИ УЧУН!!!10-12.09.2025 йилда Жиззах вилояти шифокорларига академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Нейроэндокринология илмий бўлими раҳбари Тиббиёт фанлари доктори етакчи илмий ходим Д.Ш.Холова ҳамда таянч докторанти Д.Ўраловалар томонидан “Нейрогипофиз касалликлар” мавзусида 3 кунлик семинар ташкил этилди. Бунда нейроэндокрин касалликларни замонавий ташхислаш ва даволаш усуллари кенг ёритиб берилди, орфан касалликларга барвақт ташхис қўйиш ҳамда тўғри даволашга эришиш мақсад қилинган бўлиб, семинар сўнггида 30 нафар шифокорлар ( эндокринологлар-18, бошқа шифокорлар-12) га 18 соатлик сертификатлар тақдим этилди.