25.10.2022
25 октябрь 2022 йил Исмаилов Сайдиганиходжа Ибрагимович - Олий тоифали шифокор, Тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Эндокринология ва Диабет Ассоциацияси Раиси ва Ҳалкаро Эндокрин Жарроҳлар Ассоциациясининг, ҳамда Америка, Англия эндокринологлар ассоциациясининг аъзоси, Эндокринология кафедрасини рахбари. эндокринология бўйича Махсус Илмий Кенгашининг раиси ва Тошкент Тиббиёт Академиясининг Илмий Кенгаши аъзоси вафот этдилар.
Профессор С.И.Исмаилов ташкилотчи сифатида илмий, даволаш, ташкилий-услубий ишларни тўғри йўлга қўйганлар. Унинг раҳбарлигида Республикада биринчи марта эндокрин хирургия мактаби тузилди, эндокрин безларнинг криоконсервация ва трансплантация қилиш бўйича илмий изланишлар, йодтанқислик холатларини ўрганиш мақсадида 1998 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида буқоқ эндемиясини ўрганиш максадида кенг кўламли эпидемиологик ишлар, қандли диабет ва унинг кечки асоратларининг Ўзбекистонда тарқалишига доир эпидемологик тадқиқотлар олиб борилмоқди. 2006 йилдан С.И.Исмаилов раҳбарлиги остида Ўзбекистондаги болалар ва ўсмирлар орасида бўй ўсишини орқада қолиши ва жинсий ривожланишни кечикишини ўрганишига доир эпидемиологик тадқиқотлари бошланди.
С.И.Исмаилов бошчилигида марказ клиникасида қайд килинган дастур асосида махсус бўлимлар – диабет нефропатияси, диабет тўпиғи, нейроэндокринология, нуклеар тиббиёт, репродуктив эндокринология, нейрохирургия ва гемодиализ бўлимлари ташкил этилди. 2000 йилдан бошлаб С.И.Исмаилов ташаббуси билан болалар ва ўсмирларда қандли диабетнинг 1тури Миллий регистри ташкил килинди.
С.И.Исмаилов ташаббуси ва раҳбарлигида эндокринологияда малакали характеристика ва ГОСТ талабларига жавоб берадиган даволаш стандартлари ишлаб чиқилди. Унинг раҳбарлиги остида марказни модернизация килиш лойиҳаси ишлаб чиқилди ва лойиҳани амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳага мувофиқ Марказнинг илмий ва клиник бўлимлари юқори технологияли энг замонавий тиббий асбоб ускуналар билан жиҳозланмоқда, шунингдек, клиниканинг нейрохирургия, нейроэндокринология, нуклеар тиббиёт, № 1 ва № 2 умумий эндокринология, болалар эндокринологияси, эндокрин хирургия, физиотерапия, Марказий лаборатория бўлимлари ҳомийлар ҳисобидан таъмирланди.
Юксак билимга эга, қатъиятли, истеъдодли олим С.И.Исмаилов ўз фаолияти давомида касб маҳоратини тинимсиз ошириб борар эдилар, ўз устида ишлаб ва энг юқори технологияларни жорий қилади. Бу вазифаларни бажаришда ташаббусли ва ижодий ёндошувнинг тарафдори бўлиб, жамоада соғлом муҳитни ташкил килади, бу ўз навбатида унинг шахсий тавсифининг кучли томони ҳисобланади. У ўзига ва атрофидагиларга нисбатан талабчан раҳбар деб хисобланадилар. Ўз олдига аниқ мақсад ва вазифаларни қўя олади ҳамда қўли остидагиларга аниқ мақсадга йўналтирилган вазифалар берадиган устоз деб хисобланиб келганлар.
У томонидан саёҳат қилган йўл - бу олимларнинг кейинги авлодлари, мамлакатимиз тарихидаги ёрқин саҳифага ега. Унинг ёрқин тасвири абадий хотирада ва яқинлар ва дўстлар, ҳамкасблар ва талабаларда абадий қолади.
Биз оиласи, қариндошлар ва дўстларга самимий ҳамдардлик билдирамиз. Биз оғриқ ва аччиқланишнинг аччиқлигини баҳам кўрамиз. Таниқли олимнинг ёрқин хотираси қалбимизда абадий қолади.
Aкадемик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази жамоаси