01.11.2022
Инсон қадри учун!
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022-йил 26-октябрда масъул тиббиёт ходимлари олдига қўйилган вазифаларни бажариш юзасидан, уч томонлама мажбуриятларни имзолаш доирасида 2022-йил 1-ноябрь куни Жиззах вилояти ҳокими Э.А.Салиев ва Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори т.ф.д Ф. Ф. Тураев уртасида учрашув бўлиб утди. Томонлар Жиззах вилоятида эндокринология соҳасида касалланишнинг олдини олиш ва камайтиришга қаратилган масалалар, таклиф этилган ечимлар ва чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.