18.11.2022
Инсон қадри учун! Жиззах вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, ҳамда Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология Илмий - амалий Тиббиёт Маркази Жиззах филиали ходимлари “ноябр ойи – Халқаро диабетга қарши курашиш ойи” ва “14- ноябр Халқаро диабет куни” муносабати билан Жиззах шаҳар ва Жиззах вилоят даволаш профилактика муассасалари ходимлари билан биргаликда 2022 йил 17 ноябр куни Жиззах шаҳридаги “Ўрда” боғида “Соғлик учун 5000 қадам” шиори остида марафон акцияси ўтказишди. Ушбу марафонда даволаш прфилактика муассасаларидан 1000 нафарга яқин тиббиёт ходимлари иштирок этиб, улар “Соғлом турмуш - тарзи”, “Тўғри овқатланиш” ва “Пиёда юриш соғлик гарови” тарғиботда фаол қатнашиб, аҳолига намунавий ўрнак бўлишди.
Тадбирни Жиззах вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озодахон Маҳмудова ва РИЭИАТМ Жиззах филиали директори Озодбек Мавлановлар тоза ҳаво ва пиёда юриш қай даражада инсон соғлиги учун муҳимлиги, тиббиёт ходимлари эса шундай тарғибот ишларида намунавий ташаббускор бўлишлари, бу эса албатта эл-юрт соғлигини ҳимоя қилишда асосий омиллиги юзасидан маърузалар қилди.
Бундан ташқари тадбирга Жиззах шаҳрида жойлашган Олимпия ва параолимпия заҳиралари колледжи енгил атлетика тренери Ваҳоб Давлатов ташриф буюриб, оммавий юриш, соғлиқ учун жисмоний машғулотлар билан мунтазам шуғулланиб бориш тартиб ва қоидалари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борди.
Back to the list