18.11.2022
Инсон қадри учун! Диабет ойлиги муносабати билан РИЭИАТМ Самарқанд вилоят филиалида СамДТУ эндокринология кафедраси ва "Умид Д" ННТ ҳамкорлигида "Диабет ва аёллар саломатлиги " йўналишида "Диабетнинг аёлларда учрайдиган муаммолари " мавзусида гинеколог Ашурова Хафиза Худойназаровна билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Интерактив усулда бўлиб ўтган дарс давомида савол-жавоблар билан бирга зарур тавсиялар ҳам берилди.
Back to the list