17-феврал куни Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Эндокринология марказида ёш эндокринологлар учун ""Endo Intellect Club" интеллектуал викторинаси бўлиб ўтди.
Тадбир илмий ва дўстона муҳитда ўтказилди. Иштирокчилар юқори даражадаги билим ва фанга бўлган қизиқишларини намойиш этдилар. Ёш олимларга профессор Замира Юсуфовна Халимова ва катта илмий ходим Акида Саттаровна илҳом ва рағбат бердилар, уларнинг устозлик сўзлари уларнинг кейинги ривожланишига қимматли ёрдам берди.
Ўзбекистон ёш эндокринологлари уюшмаси
► "Endo Intellect Club" интеллектуал викторинаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон фахри — халқаро илмий майдонда
Катта мамнуният ва фахр билан эндокринология ва диабетология соҳасидаги энг нуфузли халқаро анжуманлардан бири — Emirates Diabetes & Endocrine Congress 2026 (EDEC 2026) да Гулшан Каландаровнанинг иштирокини алоҳида таъкидлаб ўтамиз. Конгресс 2026 йил 6–8 февраль кунлари Дубай шаҳрида (БАА) бўлиб ўтди.
Илмий маъруза
Гулшан Каландаровна ушбу конгрессда оғзаки маъруза (Oral Presentation) билан иштирок этиб, қуйидаги мавзуда ўз илмий иши натижаларини тақдим этди:
“TyG index as an independent predictor of reduced left ventricular ejection fraction in patients with T2DM and CAD”.
Маъруза халқаро экспертлар орасида катта қизиқиш уйғотди, унинг долзарблиги, клиник аҳамияти ва илмий ёндашуви юқори баҳоланди.
Халқаро миқёсда эътироф
Оғзаки маърузалар сессияси якунига кўра, Гулшан Каландаровнанинг илмий иши ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланиб, Oral Presentation йўналишида 3-ўринни эгаллади. Бу — катта ютуқ ва олиб борилган тадқиқот сифатига берилган юксак баҳодир.
Бу нима учун муҳим?
• EDEC каби халқаро конгрессда иштирок — жаҳон илмий майдонига чиқиш
• Ўзбекистонда олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг халқаро даражада тан олиниши
• Ёш олимлар ва шифокорлар учун илҳом ва мотивация
• Замонавий эндокринология ва кардиометаболик тиббиёт ривожига қўшилган салмоқли ҳисса
Гулшан Каландаровнани ушбу юксак ютуқ билан самимий табриклаймиз ва келгусида ҳам янги илмий изланишлар, муваффақиятли чиқишлар ва халқаро ғалабалар тилаймиз!




ЭЪЛОН !
Endo Intellect Club
Ёш олим эндокринологларни интеллектуал учрашувига таклиф қиламиз.
Ўтказилиш жойи:
Академик Ё. Х. Турақулов номидаги Эндокринология маркази
Сана: 17 февраль
Қатнашчилар:
— ёш олим эндокринологлар
— ординаторлар ва резидентлар
Қатнашчилар сони:
Жами 15 нафар
Қатнашчилар тасодифий тарзда гуруҳларга бўлинади
Учрашув формати:
— клиник фикрлаш
— муҳокамалар
— жамоавий интеллектуал иш
Жойлар чекланган.
Қатнашиш — олдиндан рўйхатдан ўтиш орқали. @endo_doc_s
ЭЪЛОН!
Академик Ё.Х.Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида 2025 йил 7 ноябр куни соат 12.00да 14.00.03 – “ЭНДОКРИНОЛОГИЯ” ихтисослиги бўйича 2026 йилга таянч докторантурадан имтихон ва мустақил изланувчиликка сухбат ўтказилади.
Он-лайн кузатиш учун хаволалар:
https://www.facebook.com/share/14NQ1avcHHE/?mibextid=wwXIfr
https://us02web.zoom.us/j/81699822276?pwd=8eZytRNWBK3Oi3uLvnnn7cA7u5WqhJ.1
(Марказ мажлислар зали)
Хотин-қизларнинг илм-фандаги ўрни юксалмоқда!
Жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, хусусан илм-фанга йўналтириш ва ғоя ва ташаббусларини рағбатлантириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Сўнгги йилларда олиб борилган ислоҳотлар натижасида илм-фан ва та’лим йўналишида фаолият юритаётган хотин-қизлар сони сезиларли даражада ортди.
5-март куни Олий та’лим, фан ва инновациялар вазирлигида 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан илм-фан ва инновацияларга мас’ул аёл раҳбарлар иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда академик Ё.Х. Туракулов номидаги Республика ихтисослашган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази илмий ишлар ва кадрларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳалимова Замира Юсуфовна илм-фан ва инновациялар соҳасидаги фидокорона меҳнатлари ҳамда юртимиз равнақига қўшаётган ҳиссаси учун ташаккурнома билан тақдирланди.
“ЗАМОНАВИЙ ЭНДОКРИНОЛОГИЯНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ: ИННОВАЦИЯЛАРДАН РЕАЛ КЛИНИК АМАЛИЁТГАЧА" мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман



Докторантура, таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул қилиш тўғрисида буйруқ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКМОНЛАШ ЧОРАЛАРИ ҲАҚИДА.
Олий таълимдан кейинги таълимга қўйиладиган давлат таълим талабларипи тасдиқлаш тоғрисида
Докторантура (DSc) учун топшириладиган ҳужжатлар рўйхати:
Мустақил изланувчи учун топширилиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати (DSc)::
Фан ва илмий фаолият тўғрисидаги 576-сонли қарор
_______________________________________________________________________________
Илмий тадқиқотлардан бирламчи материалларини текшириш комиссиясини ташкил этиш тўғрисида Буйруқ
_______________________________________________________________________________
ЭЪЛОН!
Ҳурматли ҳамкасблар 18-ноябр соат 13:00 да навбатдаги лабораториялараро тест синови бўлиб ўтади.
Раис: тиббиёт фанлари доктори, профессор Халимова З.Ю.
1. Ма’рузачи: Юсупова Мадина Шукруллаевна – бепул абитуриент.
Мутахассислик коди: 14.00.03 - Эндокринология
14.00.05 - Ички касалликлар
Илмий маслаҳатчилар: тиббиёт фанлари доктори, профессор Хайдарова Феруза Алимовнатиббиёт фанлари доктори, профессор Камилова Умида Кабировна
Мавзу: "СУРУНКАЛИ ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ БОЛГАН ТҲЙРОТОХИКОСЛИ БЕМОРЛАРНИ ЭРТА ТОШХИСЛАШ ВА ДАВОЛЛАШНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ"
1) Холиқова Адлия Омонуллаевна – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЕИАТМ Нейроендокринология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори.
2) Абдуллаев Шерзод Садуллаевич - тиббиёт фанлари доктори, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ички касалликлар, нефрология ва гемодиализ кафедраси доценти.
Диққат эълон!
Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун илмий изланувчиларга малакавий имтихонлар ўтказилиш юзасидан.
Тошкент тиббиёт академияси Малакавий имтихон топшириш учун хужжат тақдим қилган талабгорлар жорий йилнинг:
✔️ 3-4-ноябр кунлари соат 10-00 Чет тил(инглиз тили, немис тили ва бошқа хорижий тиллар),
✔️8-, 9- ва 10-ноябр кунлари соат 10-00 мутахассислик фанларидан малакавий имтихонлар ўтказилиши режалаштирилганлиги маълум қилинди.
Диққат! Имтихон топширувчи талабгорлар қатнашадиган вактида ўз шахсини тасдиқловчи хужжати асосида кирилади.
Малакавий имтихонлар 5-TTЖдa жойлашган ректорат залида бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент шахри, Олмозор тумани, Фаробий кўчаси, 2 уй.
Болалар эндокринологияси илмий лабораторияси
Репродуктив эндокринология илмий лабораторияси
«НЕЙРОЭНДОКРИНОЛОГИЯ ВА ГИПОФИЗ ЖАРРОҲЛИГИ» ИЛМИЙ БЎЛИМИ
Эндокрин касалликлар эпидемиологияси ва ихтисослаштирилган ёрдамни ташкил этиш илмий бўлими
Мавзу: Халқаро миқиёсдаги анжуман
”НЕЙРОЭНДОКРИН КАСАЛЛИКЛАРНИ ТАШХИСЛАШ ВА ДАВОЛАШДА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВ”
ҲУРМАТЛИ ҲАМКАСБЛАР!
Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази 2022 йил 12 апрелда Самарканд шахрида бўлиб ўтадиган “Нейроэндокрин касалликларни ташхислаш ва даволашда замонавий ёндашув” халқаро иштирокдаги илмий-амалий анжуманига таклиф этади.
Эндокринология сохасидаги Ўрта Осиёда ягона академик Ё.Х.Туракулов мактаби негизидаги “Нейроэндокринология ва гипофиз жаррохлиги” йўналишида ўтказиладиган анжуманнинг мақсади фан ва техниканинг энг янги ютуқлари соҳасида илғор тадқиқотлар билан алмашиш, иштирокчиларнинг ўзаро алоқаси орқали халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, илмий-техник ютуқларни, эндокринологиянинг, айниқса нейроэндокринологиянинг асосий муаммоларини мухокама қилишдан иборат.
Анжуманда эндокринология соҳасидаги етакчи хорижий олимлар жумладан, Буюк-Британия Оксфорд Университети профессорлари А.Б.Гроссман ва С.Кадлип, Лондон шахридаги Неврология ва нейрохирургия миллий госпитали профессори М.Пауэлл, Ливерпуль шахри Walton Center маркази маслахатчиси К.Джилкс ҳамда Leicester Университети бош фахрий лектори, эндокринолог М.Леви иштирок этиши режалаштирилган.
Анжуман доирасида 9,11,14 апрел кунлари академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида махорат дарслари ва қўргазмали операциялар, шунингдек 13 апрел куни Бухоро шахрида махорат дарслари ўтказилади.
Анжуман гибрид форматда ўтказилади. 9,11,14 апрел кунлари анжуманга (махорат дарслари) он-лайн уланиш учун хаволалар куйида келтирилган.
Академик Ё.Х.Туракулов номидаги РИЭИАТМ приглашает вас на запланированную конференцию: Zoom.
Мавзу: “Нейроэндокрин касалликларни ташхислаш ва даволашда замонавий ёндашув” халқаро иштирокдаги илмий-амалий анжуман (махорат дарслари)
Вақт: 9 апрел 2022 09:00 Исломобод, Карачи, Тошкент
Конференцияга қўшилинг: Zoom
https://us02web.zoom.us/j/89777530976?pwd=bjRqbXNqblNUZUtCSXNIL2NKbFdPdz09
Конференсия идентификатори: 897 7753 0976
Кириш коди: 786843
Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЕИАТМ сизни режалаштирилган конференсияга таклиф қилади.: Zoom.
Мавзу: “Нейроэндокрин касалликларни ташхислаш ва даволашда замонавий ёндашув” халқаро иштирокдаги илмий-амалий анжуман (махорат дарслари)
Вақт: 11 апрел 2022 09:00 Исломобод, Карачи, Тошкент
Конференцияга қўшилинг: Zoom
https://us02web.zoom.us/j/89631689103?pwd=SzZDTmJHcndXS29objVPNVllTkovQT09
Конференсия идентификатори: 896 3168 9103
Кириш коди: 431406
Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЕИАТМ сизни режалаштирилган конференсияга таклиф қилади.: Zoom.
Мавзу: “Нейроэндокрин касалликларни ташхислаш ва даволашда замонавий ёндашув” халқаро иштирокдаги илмий-амалий анжуман (махорат дарслари)
Вақт: 11 апрел 2022 09:00 Исломобод, Карачи, Тошкент
Конференцияга қўшилинг: Zoom
https://us02web.zoom.us/j/82200399858?pwd=a3NIU3M4ZitYSDVBellCUnZUWWJVQT09
Конференсия идентификатори: 822 0039 9858
Кириш коди: 379202