Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Ko’rish qobiliyati past bo’lganlar uchun
Call center: +998(55)508-50-00 (08-00dan : 16-00gacha)
Navbatchi shifokor: +998(95)479-80-00 (17-00dan : 08-00gacha)

06.02.2024
Инсон қадри учун!ЎзР Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 05.02.2024 йил Академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМ Қандли диабет билан касалланган беморлар учун реконструктив пластик жарроҳлик бўлими раҳбари, т.ф.д. Камалов Т.Т. томонидан Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали маслахат поликлиникасида қандли диабетнинг йирингли асоратлари билан мурожат қилган 19 нафар беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди. 7 нафар беморнинг йирингли асоратлари жаррохлик амалиётидан кейинги холати назорат қилинди. Бу эса ўз навбатида Филиал жаррох ва эндокринологларга тажриба алмашиниш имконини берди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ижросини мониторинг қилиш доирасида Филиалнинг жаррохлик ва эндокринология бўлимлари фаолияти ўрганилди. Филиалда беморларни даволаш бўйича олиб борилаётган ишлар, дори-дармон воситалари билан таъминланиши ва скрининг текшируви ўтказилиши текширилди. Мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари кўрсатилди. Филиал иши қониқарли деб топилди, аммо тизимда бирламчи тиббий-санитария ёрдами, скринингни кучайтириш ва аҳоли ўртасида Соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни тарғиб қилишни янада жадаллаштиришни талаби қўйилди.

425727867_712193971081781_3043933181514287477_n.jpg425679343_712193651081813_7997658512981498885_n.jpg425467674_712193637748481_7468419081792632533_n.jpg425733676_712193787748466_7242363532051915443_n.jpg425671479_712193984415113_5366356980576989753_n.jpg424888554_712193964415115_3353696534386488285_n.jpg425967064_712193884415123_8262640835975273708_n.jpg425396647_712193607748484_824038323720187831_n.jpg

Back to the list